Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда «Тиғ» профилактик тадбирлари давомида 85 та ўткир тиғли предметлар олинди
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ўткир тиғли жисмлар орқали содир этилаётган турли жиноятларни олдини олиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ҳудудларда «Тиғ» профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўтказилган тадбирлар натижасида 2020 йилнинг ўтган йигирма кунлиги давомида ички ишлар ходимлари томонидан жами 85 та ўткир тиғли жисмлар олинган.


22 январь куни Андижон шаҳрининг “Янги бозор” ҳудудида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Д.Мирзамамедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўткир тиғли жисмларнинг аянчли оқибатларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда фуқароларни огоҳликка чақириш мақсадида профилактик суҳбатлар ташкил этилди.
Унда ёшларнинг ўткир тиғли жисмларни ёнида олиб юришлари аянчли ҳолатлар билан якунланиши мумкинлиги ҳаётий мисоллар ва таъсирчан усулларда кенг жамоатчиликка тушунтирилди.

