Жаҳон | 00:03 / 27.01.2020
13281
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ раҳбари коронавирус эпидемияси сабабли Хитойга йўл олди 

Тедрос Аданом Гебрейесус

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус янги турдаги зотилжам эпидемияси сабабли Хитойга йўл олди. Бу ҳақда Гебрейесуснинг ўзи твиттерда маълум қилди. 

“Мен Хитойга ушбу давлат ҳукумати ва коронавирус тарқалишига қарши курашда иштирок этаётган мутахассислари билан учрашувлар ўтказгани йўл олмоқдаман”, деб маълум қилган ЖССТ раҳбари.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, у ҳамкасблари каби охирги воқеалар ривожини билишни ва Хитой билан зотилжамдан ҳимояланишни таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлашни истамоқда. 

Айни вақтда Хитойда коронавирусдан касалланганлар сони 2 мингдан ошди, 57 киши унинг қурбонига айланди. 

ЖССТ коронавирус тарқалишини Хитой учун миллий даражадаги фавқулодда вазият деб тан олган, бироқ ҳозирча халқаро фавқулодда вазият деб эълон қилишга қарор қилмаяпти.

Мавзуга оид