Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилги пахта терими даврида 7та туман ҳокимлиги амалдорлари мажбурий меҳнат учун жавобгарликка тортилган
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йил пахта йиғим-терим мавсуми давомида мажбурий меҳнатга йўл қўйгани сабабли маъмурий жаримага тортилган мансабдор шахслар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатдан жами 43 нафар мансабдор шахслар ўрин олган бўлиб, уларнинг икки нафари ҳоким (Китоб тумани ҳокими Р.Сагдуллаев ва Қўшкўпир тумани ҳокими Ж.Раҳимов), 5 нафари ҳокимларнинг ўринбосаридир (Тўрақўрғон, Ёзёвон, Олтиариқ, Фориш ва Ўрта Чирчиқ туманлари). Шунингдек, банкларнинг ҳудудлардаги 15та филиали бошқарувчилари ҳамда тиббиёт биралашмалари, солиқ инспекциялари ва мактаблар раҳбарлари ҳам қўл остидагиларни мажбурий меҳнатга жалб этган.
Уларнинг барчаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисми бўйича жавобгарликка тортилган (ушбу модда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади).



Мавзуга оид
20:58 / 21.02.2026
Human Rights Watch Ўзбекистон ҳукуматини фермерларга эркинлик беришга чақирди
22:14 / 31.01.2026
Аҳолини рўйхатга олиш бўйича мажбурий топшириқ берган ҳокимликлар огоҳлантирилди
17:52 / 13.01.2026
Бувайдада буйруқни бажаргани учун ишдан олинган мактаб директори лавозимига тикланди
09:10 / 11.01.2026