Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирус қурбонлари сони 106 нафарга етди
Хитойда бир кун ичида янги турдаги коронавирус билан чақирилувчи зотилжамдан вафот этганлар сони 24 нафарга ошиб, 106 нафаргача, касалланганлар эса 1,3 минг нафарга кўпайиб, 4515 нафаргача етди.
Вирус ўчоғи ҳисобланаётган Уханда 22 киши, Тяньмэн шаҳрида эса 2 киши вафот этган.
Ўз навбатида ҳонгконглик мутахассислар Уханда вирусдан касалланганлар сонини 44 минг кишига баҳолашмоқда.
Бу орада Хитойнинг соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси кўп ҳолатларда вирусдан касалланганлар, айниқса ёшлар ва болалар касалликни енгил ўтказаётганлари, бироқ вирус ҳаттоки эмизикли болаларга ҳам юқиши мумкинлигини маълум қилишган.
Хабарда маълум қилинишича, касалликнинг инкубацион даври одатда 3-7 кунни, энг кўпи билан 14 кунни ташкил қилади.
Қўмитанинг баҳолашича, ҳозирги турдаги зотилжам Хитойда 2003 йилда авж олган атипик зотилжам (SARS) билан 85 фоиз ўхшашликка эга.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026