Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандга 2019 йил қанча сайёҳ ташриф буюргани маълум бўлди
Самарқанд шаҳрига 2019 йил давомида 3 миллион 120 мингдан кўпроқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодий масалалар ва тадбиркорлик бўйича ўринбосари Жамшид Ўроқов маълум қилди. Ўроқов Самарқанд шаҳридаги матбуотчилар уйида 2019 йилнинг иқтисодий якунлари ҳақида ОАВ вакилларига маълумот бермоқда.

«2019 йилда Самарқандда 3 миллион 120 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган. Улардан 2 миллион 580 минг нафари ички сайёҳлар, 560 минг нафари хорижий сайёҳлар. 2011 йил 150 минг сайёҳ келарди. Тўғри, бизда туризм кўрсаткичи ошди, лекин салоҳиятимиз 2 миллиондан ортиқ. Биз туризмнинг ҳар турдаги соҳаларини амалга оширишимиз керак. Бу учун меҳмонхоналар керак. Айни дамда Самарқандда 145 та меҳмонхона бор, меҳмон уйлари сифатида рўйхатдан ўтганлар сони 151 тага етди. Бу жада кам.
Менга битта индонезиялик катта тадбиркор айтди: «Агар Самарқандда 5 юлдузли меҳмонхона бўлганида, 500 нафар меҳмонимни чақириб корпоративимни шу ерда ўтказардим».
Сайёҳлар Самарқандда ўртача 2,2 кун қолмоқда. Ахир Самарқанд тарихини 2 кунда ўрганиб бўладими? Хорижий сайёҳлар бир кун қолса, ўртача 120 доллар пул ташлаб кетади. Биз кўпроқ туризм йўналишларини очишимиз, тарихни сайёҳларга жонлантиришимиз керак. Битта туристик корхона атрофидаги бошқа тадбиркорга ҳам фойда беради»,— деб Ўроқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026