Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Берлиндаги халқаро конференция доирасида Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашди.
Суҳбат давомида 2019 йил 29 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви якунларига юқори баҳо бериб, томонлар саммит якунлари бўйича қабул қилинган қарорларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишган.
«Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга режалаштирилаётган ташрифи бу жараённинг муҳим босқичи бўлади», – дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Вазирлар 3 февраль куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг «C5 + 1» шаклидаги учрашувини ўтказиш масалаларини ҳамда икки томонлама ва халқаро муносабатлар кун тартибининг долзарб жиҳатларини ҳам муҳокама қилган.
Мавзуга оид
15:04 / 10.11.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
20:38 / 06.11.2024