13-15 март кунлари ўтиши керак бўлган жаҳон чемпионатини 2021 йил мартига кўчиришга қарор қилинган.
Таъкидланишича, енгил атлетика федерацияси тиббий ходимлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари билан бирга Хитойда ва унинг ташқарисида тарқалаётган коронавирус йирик мусобақаларни ўтказишга ижозат бермаслиги ва улар кейинга қолдирилиши лозимлиги ҳақидаги қарорга келишган.
“Биз мусобақанинг бошқа давлатга кўчирилиши имконини ҳам кўриб чиқдик ва уни қабул қилишга тайёрлигини билдирган шаҳарларга миннатдорлик билдирмоқчимиз. Аммо вируснинг Хитойдан ташқарида тарқалиши борасидаги хавотир сабабли бу вариантдан фойдаланмасликка қарор қилдик”, дейилган World Athletics хабарида.
“Биз мусобақани ўтказиш учун 2021 йилда тегишли санани топа оламиз деб ҳисоблаймиз ва ташкилотчиларнинг мусобақага тайёргарлик кўришдаги саъй-ҳаракатларини ҳисобга олиб, Нанкин унинг мезбони бўлиб қолишини истардик”, деб қўшимча қилинган World Athletics’да.












