20дан ортиқ хонадонларга тарқатилган бу контейнерлар 120 литр сиғимга эга бўлиб, бу – мазкур хонадонлардан чиқаётган чиқиндиларни кўча юзига олиб чиқиб ташланишини камайтириш мақсадида қилинмоқда.

«Махсустранс» берган маълумотга кўра, бу хонадонлардан чиқинди чиқариб ташланиши сигнал асосида ҳафтада 2 маротабадан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

«Авваллари мазкур хонадонлардан чиқаётган чиқиндилар шоҳ кўча юзига олиб чиқиб ташланиб, атроф-муҳит ифлосланишига сабаб бўлган. Ушбу синов тажриба муваффақиятли амалга ошган тақдирда, мазкур амалиёт қолган шоҳ кўчаларга ҳам жорий этилиши режалаштирилмоқда», – дейилади хабарда.