Коронавирусдан Хитойда яна 46 киши вафот этди
Хитойда янги коронавирус қурбонлари сони яна 46 кишига кўпайди. Вирус юқтирганлар сони қарийб 12 мингни ташкил қилмоқда.
Вируснинг қурбонлари умумий сони 259 нафарга етди, 11791 одам у билан зарарланган. Бу ҳақда 1 февраль куни Хитой мутасадди идоралари маълум қилди.
Бир кун ичида вирус билан касалланганлар сони 2102 нафарга кўпайган. Касалликдан фориғ бўлганлар сони 243 нафарга етди.
Бир кун аввал вирус келтириб чиқарувчи зотилжамдан 213 киши вафот этгани, 9692 киши вирус юқтиргани маълум қилинганди.
Бундан ташқари, 17988 киши коронавирус юқтирганликка гумон қилинмоқда.
Шунингдек, Хитойнинг махсус маъмурий ҳудудлари ҳисобланган Ҳонгконгда 13 киши, Макаода 7 киши, Тайванда 10 киши вирусга чалинган.
Осиёнинг қолган давлатларида вирус юқтириш бўйича 80 та, Европада 19 та, Шимолий Америкада 10 та, Австралияда 9 та, дунёнинг қолган ҳудудларида 4 та ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023