01:13 / 02.02.2020
0
11424

АҚШ давлат котиби Қозоғистонга келди

Фото: 24.kz

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Қозоғистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойбек Смадияров маълум қилди.

"Майк Помпео Қозоғистонга келди", - деди у журналистларга.

Помпео якшанба куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан учрашади.  Хабар қилинишича, томонлар икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик ҳамда бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилади.

Майк Помпео Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

АҚШ давлат котиби 2 февраль куни Тошкентга келади. У 3 февраль куни «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.

Ташриф давомида Майк Помпео президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top