Жаҳон | 08:28 / 02.02.2020
21511
1 дақиқада ўқилади

Хитойда вирусдан вафот этганлар сони 300дан ошиб кетди

Хитойда бир кун ичида янги коронавирусдан 45 киши вафот этди, касалланганлар сони 14380 нафарни ташкил қилмоқда. 

Фото: Reuters

Вирус қурбонлари умумий сони 304 кишини ташкил қилмоқда. Касалланганлар 2590 кишига кўпайган. Ўлим билан тугаган барча ҳолатлар вирус тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясида қайд этилган. 

Шунингдек, 137,6 минг киши вирус юқтирганликка гумон қилинмоқда. 328 киши соғайиб кетган. 

Бир кун аввал вируснинг қурбонлари сони 259 нафарга етгани, 11791 одам у билан касаллангани маълум қилинганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид