Ўзбекистон | 18:09 / 05.02.2020
4246
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши жорий йилда ўтказилади 

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳининг 4-йиғилиши жорий йилда Женевада ўтказилади 

Фото: Global Look Press

Жорий йилнинг январь ойида инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б. Абидов бошчилигидаги Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га кириш бўйича музокаралар гуруҳининг ЖСТга кириши бўйича ишчи гуруҳининг 4-йиғилишини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиш мақсадида Женева шаҳрига (Швейцария) ташриф буюрди.

Ташриф доирасида ЖСТ котибиятининг раҳбарияти ва бўлинмалари, ташкилотга аъзо мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек, унинг минтақавий гуруҳлари раҳбарлари билан 16 учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистоннинг хизматлар бозорига кириш бўйича специфик мажбуриятлар рўйхатини тайёрлаш бўйича маслаҳатлашув ташкил этилди.

Бундан ташқари, БМТ/ЖСТ Халқаро савдо маркази ва ЮНКТАД вакиллари билан ушбу ташкилотларнинг экспертларини, кейинчалик ЖСТга тақдим этиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида, жалб қилиш, шунингдек тегишли семинарларни ташкил этиш орқали ўзбекистонлик мутахассисларни халқаро савдонинг турли масалаларида малакасини ошириш имкониятларини муҳокама қилиш бўйича учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳининг 4-йиғилишини 2020 йилда Женевада ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплаш ва тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар, шунингдек ушбу йўналишдаги ҳамкорлик доирасида кейинги қадамлар ишлаб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид