Пенсия ислоҳоти концепцияси лойиҳасида пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган - Пенсия жамғармаси
Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши тўғрисида маълумотлар тарқалди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 21 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда Молия вазирлигига 2020 йил 1 апрелга қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
Пенсия жамғармаси хабарига кўра, ҳозирги кунда жамғарма нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хусусан Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури ва Россия Федерацияси Молия вазирлигининг илмий тадқиқотлар институти экспертларини жалб қилган ҳолда хорижий мамлакатларда пенсия таъминотини, шу жумладан 3 босқичли таъминоти пенсия тизимини ташкил қилиш тажрибаларини ўрганмоқда.
Ишлаб чиқилаётган Концепция лойиҳасида аҳолини ижтимоий ҳимоя мустаҳкамлашга хизмат қилиб, асосий эътибор пенсия миқдорини оширишга, иқтисодий фаол аҳолини ижтимоий суғурта тизими орқали қамровини кенгайтиришга қаратилади. Бундан ташқари, инновацион технологияларни жорий этиб, фақат паспорт асосида пенсия тайинлаш, электрон мурожаатлар асосида марказлашган ҳолда тайинлаш ва тўлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
“Алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу Концепция лойиҳасида пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган. Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ниҳоясига етгач, мазкур лойиҳа ўрнатилган тартибда умумхалқ муҳокамасига қўйилади”, - дейилади Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун: 2011 йилдан 2019 йилгача Ўзбекистондаги пенсионерлар сони 2,4 бараварга ошди. 2019 йилда улар 339 минг кишига кўпайди. Бунда расман иш билан банд аҳоли – 4,76 млн киши, улар иқтисодий жиҳатдан фаол аҳолининг 32,5 фоизини ташкил этади.
Мавзуга оид
11:03 / 08.06.2024
Путин ишлаётган фуқароларга пенсия индексациясини қайтаришни таклиф қилди
21:54 / 01.05.2024
Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
13:18 / 04.05.2021
2022 йил 1 июлдан пенсия тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади
16:57 / 15.04.2021