Энергетика вазирлигида Саудия Арабистони билан лойиҳаларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов AСWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян бошчилигидаги Саудия Арабистони делегацияси билан музокаралар ўтказди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар давомида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва келгуси ҳамкорлик истиқболлар муҳокама қилинди.
Энергетика вазирлиги томонидан AСWA Power компанияси билан биргаликда Сирдарё вилоятида умумий қуввати 1250 МВт.га тенг 2та буғ-газ қурилмасини (БГҚ) барпо этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Томонлар ўртасида 2019 йил 20-21 сентябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Энергетика инвестициявий форуми доирасида лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисидаги битим имзоланган.
Ушбу лойиҳа президентнинг мавжуд Сирдарё ИЭС ёнида ҳар бирининг иккита буғ-газ қурилмаси бўлган иккита электр станцияни (жами 4 БГҲ, ҳар бирининг қуввати 650–700 МВт) қуриш тўғрисидаги топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда.
AСWA Power лойиҳа доирасида қиймати 1,0 млрд. долларга тенг тўғридан тўғри инвестициялар ҳисобига (ҳисоб-китобларга кўра) иккита БГҚ ни лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва қурилишини таъминлайди.
Бунда инвестор томонидан ФИК 60 фоиздан юқори бўлган БГҚнинг энг сўнгги моделларидан фойдаланилади, улар йилига 10,0 млрд. кВт.с.га яқин электр энергияни ишлаб чиқаради.
Буғ-газ қурилмаларини жойлаштириш учун Энергетика вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Халқаро молия корпорацияси томонидан Боёвут туманида ва Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида майдончалар аниқланган.
Ҳозирги пайтда вазирликлар ва идоралар томонидан бирга ишлаб чиқилган инвестициявий битим ва электр энергияни харид қилиш тўғрисидаги битим лойиҳалари якунланиш босқичида.
Айни пайтда, ACWA Power компанияси билан бирга Навоий вилоятида ДХШ шартлари асосида қуввати 500 МВт.га тенг шамол электр станциясини қуриш бўйича битимни имзолашга доир тадбирлар амалга оширилмоқда (2022 йилда ишга туширилиши мўлжалланмоқда). Ушбу лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи доирасида амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа бўйича қурилиш учун салоҳиятли майдончаларни аниқлашга оид ва бошқа зарур тадбирлар амалга оширилмоқда.
Музокаралар давомида томонлар ўртасидаги қўшма лойиҳалар босқичларини белгиланган ишлар жадвалига мувофиқ амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.
Шу билан бирга, томонлар Сирдарё вилоятидаги техникум негизида биргаликда кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолаш ҳақида келишиб олди.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024