Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва 1 ёшли чақалоқ вафот этди
Навоий вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia автомашинаси ҳайдовчиси ва 1 ёшли чақалоқ вафот этди
2020 йилнинг 9 февраль куни соат тахминан 01:50ларда 24 ёшли Р.Н. Lacetti русумли автомашинасини Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Зарафшон-Навоий” автомобиль йўли бўйлаб бошқариб бориб, мазкур йўлнинг 154-км.да белгиланган тезликни оширган ҳолда ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотига кўра, у 23 ёшли Н.Ж.нинг бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси Н.Ж. воқеа жойида ва автомашина йўловчиси, 1 ёшли чақалоқ А.Ш. Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026