Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги давлат органи ташкил этилади. У коррупцияга қарши курашади
Коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органини ташкил этиш кўзда тутилган
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти фармони лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органини ташкил этиш, фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органининг Ўзбекистон Республикаси президенти ва Олий Мажлисига ҳисобдорлиги назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Адлия вазирлиги.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси киритилади — Давлат дастури
17:38 / 16.02.2026