Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардор Мирзаев Таиланднинг «МЮ» жамоасига ўтди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Локомотив» клуби яримҳимоячиси Сардор Мирзаев легионерга айланди. Мирзаев фаолиятини Таиланднинг «Муангтонг Юнайтед» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар қилган.
Таиландда «МЮ» деб ҳам юритиладиган «Муангтонг Юнайтед» мамлакат юқори дивизионида ҳаракат қилади. 15 февраль куни «Муангтонг Юнайтед» Таиланд чемпионати 1-турида «Бангкок Гласс» жамоаси меҳмони бўлади.
1991 йил 21 март куни туғилган Сардор Мирзаев фаолиятини Фарғонанинг «Нефтчи» клубида бошлаган. 2014 йилдан буён «Локомотив»да ўйнаб келаётган Мирзаев илк марта хориж клубига ўтди.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026