Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 апрелга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Бунда:
шунга ўхшаш тизимларнинг жорий этилиши ва унинг электрон ҳукумат тизимларига интеграцияси бўйича хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш;
лойиҳани амалга оширишни бошлаш мақсадида техник-лойиҳа ва меъёрий ҳужжатларни, жумладан стандартларни тайёрлаш;
давлат органларининг технологик инфратузилмасини, жумладан маълумотлар узатиш тармоқлари, аппарат-дастурий таъминот тизимлари ва бошқаларни босқичма-босқич ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш;
янги туғилган барча шахсларга ва 16 ёшга тўлмаган шахсларга Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бириктириш, барча жисмоний шахсларга электрон кўринишдаги давлат хизматлари кўрсатиш ва уларни идентификация қилиш учун фарзандларни ота-она маълумотлари билан боғлаш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси.















