2020 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, тадбиркорлик соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик асосларини қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Бунда, Жиноят кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан:

  • божхона соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятини биринчи марта содир этган ва товар учун тўловни ихтиёрий равишда тўлаган ҳамда божхона расмийлаштирувини амалга оширган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартиби жорий этилиши;
  • тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига асосланиб жиноий уюшма сифатида эътироф этишни тақиқловчи механизмлари жорий этилиши;
  • тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турлари декриминализация қилиниши (сохта тадбиркорлик, рақобатчини обрўсизлантириш ва бошқалар) мумкин.

Давлат дастури лойиҳасида ушбу қонун лойиҳаси жорий йилнинг 1 апрелига қадар ишлаб чиқилиши лозимлиги кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йил давомида Жиноят кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилиши маълум бўлганди.