Қаршининг «Насаф» клуби ҳар доимгидек бу мавсум олдидан ҳам қатор футболчилари билан хайрлашди. Жамоа сардори Умар Эшмуродов «Пахтакор»га кетди, асосий юлдуз Азиз Ғаниев БААга трансфер қилинди. Бундан ташқари, клубни асосий тўпурар Ҳумоюн Муртазоев, таянч яримҳимояси етакчиси Сардор Абдураҳимов, чап қанот ҳимоячиси Хуршид Мухторов, сўнгги мавсумларда очилган Ислом Рашидхонов ҳамда Хитойдаги Осиё чемпионати ғолиби Дониёр Нарзуллаев ҳам тарк этишди.

Қаршининг «Насаф» клуби ҳар доимгидек бу мавсум олдидан ҳам қатор футболчилари билан хайрлашди. Жамоа сардори Умар Эшмуродов «Пахтакор»га кетди, асосий юлдуз Азиз Ғаниев БААга трансфер қилинди.

Бундан ташқари, клубни асосий тўпурар Ҳумоюн Муртазоев, таянч яримҳимояси етакчиси Сардор Абдураҳимов, чап қанот ҳимоячиси Хуршид Мухторов, сўнгги мавсумларда очилган Ислом Рашидхонов ҳамда Хитойдаги Осиё чемпионати ғолиби Дониёр Нарзуллаев ҳам тарк этишди.
Шундай бўлса-да, Рўзиқул Бердиев яна яхши жамоа туза олди. Гўё Бердиев учун ҳар йили янги жамоа тузиш шунчаки лего ўйинчоғидан уй қуриш каби оддий ишдек. Ва яна гўё унда доим захира леголари бордек. Мураббий етакчиларини йўқотиб ҳам тезда тикланишни қандай эплайди?
Аввало бу йил ҳам «Насаф» яхши жамоага айланиши ҳақида фикримизни изоҳласак. Эътибор берган бўлсангиз, Рўзиқул Бердиев ҳеч бир футболчини унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган бошқа футболчи бўлмай туриб қўйиб юбормайди. Масалан, Умар Эшмуродов «Пахтакор»га кетишига рози бўлган Бердиев Таиланддаги Осиё чемионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ҳусниддин Алиқулов кейинчалик Умар Эшмуродовнинг ўрнини эгаллашини билмаган деб ўйлайсизми? Ҳусниддин Таиландга «Насаф» таркибида ҳар замонда майдонга тушадиган футболчи бўлиб бориб миллий жамоа даражасидаги ҳимоячи бўлиб қайтди: Абрамов уни миллий жамоага чақирди.
Чап қанот ҳимоячиси Хуршид Мухторов ҳам бежиз қўйиб юборилмаган, Таиланддаги мусобақада яна бир футболчи порлади. «Истиқлол» ва «Навбаҳор»да ижарада ўйнаган қанот вингери Илҳом Алижонов яна «Насаф»га қайтган ва катта эҳтимол билан янги мавсумда асосий таркибда ўйнайди.
Ўзи «Насаф»дан сўнгги йилларда қанча қанот ҳимоячиси чиққанини санамоқчи бўлсангиз, адашиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Ҳозирги таркибда ҳам Алижоновга рақобатчи Шерзод Насруллаев бор.
Ўнг қанотни эса Дилшод Саидов аллақачон ўзиники қилиб олган. Друлович Таиланддаги чемпионатда негадир Дилшодга умуман имконият бермади, ваҳоланки у Ўзбекистон чемпионатида энг кўп голли вазиятларда қатнашган ҳимоячилардан эди. Дилшод айни дамда Ўзбекистондаги энг яхши қанот ҳимоячиларидан десак, бўрттириш бўлмайди.






















