Сўнгги вақтларда Kun.uz сайтига фуқаролар томонидан янги стипендия тизими ва бу тизим бўйича қандай ўзгаришлар бўлаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бу мазмундаги сўровлар 7 февралда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўтказган матбуот анжуманидан кейин ҳам давом этяпти.

Шуни инобатга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 31 январь куни қабул қилинган «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўйича асосий ўзгаришларга изоҳ бериб ўтишга қарор қилдик.

Янги тартиб бўйича талабаларда 770 минг сўмгача стипендия олиш имконияти бор

Ҳукумат қарорида 2020 йилнинг 1 февралидан бошлаб қуйидаги ўзгаришлар жорий қилиниши белгилаб қўйилган:

  • давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контракт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли (ўқитишнинг кундузги шакли) бўйича таълим олаётган талабаларни (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно) қатъий белгиланган миқдордаги базавий стипендия билан таъминлаш;
  • ўқув семестри якуни бўйича фанлардан фақат «аъло» ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабаларнинг стипендиясини базавий стипендияга (428 минг сўм – таҳр.) нисбатан 20 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
  • давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга ўқув семестри якуни бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари 30 фоиз ёки ундан ортиқ қисми «қониқарли» баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) бўлганда навбатдаги ўқув семестри давомида стипендия тайинламаслик;
  • тўлов-контракт асосида таълим олаётган 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендия тўловларини республика бюджетидан амалга ошириш.

Изоҳ: Базавий тўланадиган стипендия миқдори – 428 минг сўм. Оширилган 20 фоизлик миқдор бўйича эса бу сумма 513,6 мингга етади (428 000 * 1,2 = 85 600 сўм).

513,6 минг сўм бу – эндиликда фанларни «аъло» баҳога ўзлаштирган талаба