Ушбу ҳафтанинг дам олиш кунлари Европада бир қатор шиддатли ўтиши кутилаётган марказий ўйинлар кутиб турибди. Tribuna.uz қуйидаги энг муҳим тўрт қарама-қаршиликни ўтказиб юбормасликни тавсия қилади.
Испания Ла Лигаси. 24-тур
15 февраль (шанба)
«БАРСЕЛОНА» - «ХЕТАФЕ»
Ўйин бошланиш вақти: 20:00
ТВ-трансляция: «Futbol TV» / «UzReport TV»
Испания чемпионатининг 24-туридаги марказий ўйини мақомини «Валенсия» - «Атлетико» баҳсидан тортиб олган ўйин «Барселона» - «Хетафе» баҳсидир. Меҳмон жамоанинг олдинги мавсумларда «Камп Ноу»даги сафари оддий ўйиндек ўтган бўлса, бу сафарги ташриф Кике Сетьян жамоасини ҳадиқда ушлаб турибди. Ҳар ҳолда Барселонага Ла Лига доирасидаги сўнгги тўрт ўйинда 4 ғалабага эришиб, ўз дарвозасидан гол ўтказмаган «Хетафе» келмоқда. Пойтахт Мадрид яқинида жойлашган Хетафе шаҳри жамоаси мавсум кашфиёти сифатида 3-ўринга чиқиб олди ва энди нафақат географик жиҳатдан, турнир жадвалида ҳам Хетафе жамоаси пешқадам Мадридга яқинлашди. Хетафеликлар Каталонияга сайрга келмасликлари аниқ. Мезбонларнинг таркибдаги муаммоларига қарамай, «Камп Ноу»даги 2 ва 3-ўринларни эгаллаб турган клублар ўртасидаги баҳс муросасиз ўтиши аниқ.
Ўзаро сўнгги 5 учрашув:
Хетафе – Барселона – 0:2
Барселона – Хетафе – 2:0
Хетафе – Барселона – 1:2
Барселона – Хетафе – 0:0
Хетафе – Барселона – 1:2
Италия А Серияси. 24-тур
15 февраль (шанба)
«АТАЛАНТА» - «РОМА»
Ўйин бошланиш вақти: 00:45
ТВ-трансляция: «Futbol TV» / «UzReport TV»
Нафақат Италия, балки Европанинг ҳам энг қувноқ жамоаларидан бирига айланган «Аталанта» клуби бу турда турнир жадвалида ўзидан бир поғона пастда бораётган «Рома»га қарши саф тортади. Бергамоликлар сермаҳсулликда А Серияда тенгсиз жамоа бўлиб турган бўлса, Рим клуби «Ювентус»га мағлуб бўлгач, ҳалигача ўзига кела олмади. Сўнгги икки турда ҳам «Рома» очко йўқотди, шунга қарамай ўз ўрнини бой бергани йўқ. Бу баҳс римликлар учун ўзига келиш имконини беради. Аксинча ҳолат кузатилиб, «Аталанта» «бўрилар»ни ҳам аямаса, меҳмонлар Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринлардан узоқлашиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, айнан ушбу баҳсда ЕЧЛнинг янги мавсумида Италиянинг 4-клуби ким бўлиши амалда ойдинлашса, ажабмас.
















