Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Сочидаги Олимпиадада қўлга киритилган медаллар сони бўйича 1-ўринни йўқотади
Биатлончи Евгений Устюговнинг дисквалификация қилингани сабабли Россия терма жамоаси эстафетада олтин медални йўқотади. Умумжамоа ҳисобида Норвегия биринчи ўринни эгаллайди
Сочи шаҳрида бўлиб ўтган 2014 йилги Олимпиадада умумжамоа ҳисобидаги етакчилик Норвегияга ўтади. Бунга қадар биринчи ўринда бўлган Россия терма жамоаси биатлончи Евгений Устюговнинг дисквалификацияси туфайли иккинчи ўринга тушиб кетади.
Шанба куни Устюгов четлаштирилгани ҳақида ТАСС ўз манбаларига асосланиб хабар берди. Кейинчалик Россия биатлончилар уюшмаси Халқаро уюшмадан Устюгов икки йилга четлаштирилгани тўғрисида хат олганлигини тасдиқлади. «Спортчининг 2013 йил 27 августдан 2014 йил февралигача бўлган барча натижалари дисквалификация қилиниши керак», - дейилади уюшма хабарида.
Устюговнинг дисквалификацияси туфайли 2014 йил Сочида бўлиб ўтган ўйинларнинг олтин медаллари эстафетада қатнашган Россия жамоасининг бошқа биатлончилари: Антон Шипулин, Алексей Волков ва Дмитрий Малишкодан ҳам олиб қўйилади. Уларнинг мукофотлари немислар Эрик Лессер, Даниел Бём, Арнд Пейффер ва Симон Шемппга берилади.
2014 йилги ўйинларнинг умумжамоа ҳисобида Россия учинчи ўринга тушиб кетади. Жамоада ўнта олтин, тўққизта кумуш ва тўққизта бронза медали қолади. Норвегияликлар 11 олтин, бешта кумуш ва 11 бронза медаллари билан пешқадам бўлиб олади. Канада иккинчи ўринни эгаллайди (10 олтин, 10 кумуш, 5 бронза).
Устюгов 2010 йилда Ванкувердаги Олимпиада ўйинларининг масс-стартида ҳам олтин медаль олган. Бундан ташқари, россиялик 2010 йилги ўйинларнинг эстафетасида бронза медалини қўлга киритди.
Жаҳон чемпионатларида Устюгов иккита кумуш медални қўлга киритган, ҳар иккиси ҳам 2011 йил Ханти-Мансийскда, масс-старт ва эстафетада олинган. 2014 йил апрель ойида Устюгов фаолиятини якунлангани тўғрисида эълон қилди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026