Бангладешнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Масуд Маннан билан кечган суҳбатимиз айни шу мавзудан бошланди.

— Тасаввурингизда Заҳириддин Муҳаммад Бобур шоҳ ва шоир сифатида қандай гавдаланади?

— Саволингиз учун раҳмат. Бу мен учун қизиқ мавзулардан бири. Заҳириддин Муҳаммад Бобур тахтга ўтирганида анча ёш бўлган, шу сабабли кўп имкониятлари чекланган эди. Юртдошларига нимага қодирлигини исботлаш учун мамлакатини тарк этди.

У Афғонистондан тортиб Ҳиндистонгача кенг сарҳадни эгаллаб, ўз пойтахтини барпо қилгач, империяни мустаҳкамлашни бошлади. Мағлубияти туфайли қайтиб бормаслик учун жанг-у жадалларда ғалаба қозонди. Оиласида ҳам муаммоларга учраган.

Ўша пайтда Ҳиндистон ҳудуди чегаралари Афғонистондан бошлаб, Покистон ва Бангладешдан иборат бўлган.

Бобур ҳукмронлик йилларида Бангладешга сафар уюштирмаган. Набираси Акбаршоҳ даврида унинг аскарлари ҳозирги Бангладешга келишган.

Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Масуд Маннан

Бангладешда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида бизга тарих фанининг бир қисми сифатида ўқитилган. Унинг шоирлик ҳаёти ҳақида гапирсам. Ёшлигимда унинг шеърияти ҳақида чуқур билмасдим. Ўзбекистонга келганимдан кейин, «Бобурнома» ва Бобур шеъриятидан тўла баҳраманд бўлдим. Бобур ижоди ва ҳаётига нисбатан қизиқишим орта бошлади.

Унинг шеъриятида нафақат романтизм, ҳис-туйғулар ёки табиатнинг тасвири, балки уларда ҳаётидаги паст-у баландлиги ҳам тасвирланган. 

У файласуф ҳам эди. Баъзида халқини, ёр-у биродарларини тарк этгани учун ўксинган. Андижон, Самарқанд, Фарғона шаҳарларида бўлганимда, жаннатмакон мамлакатни тарк этиб, буюк империя қуриш осон эмаслигини тушунаман. Ватан соғинчи, доим ғолиб бўлиш истаги, янги сулола тузиш шодлиги унинг шеъриятида акс этган.

Дунёда камдан-кам инсон ҳаётда шунчалик кўп саргузаштни бошдан кечириш имконига эга бўлган, нафақат шоир, файласуф, балки адолатли ҳукмдор ва олим сифатида ўзини намоён қилган.

— Бобурномада Бангладеш ва бенгал халқи ҳақида қандай қизиқарли маълумотлар учрайди, қизиқиб кўрганмисиз?