Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Исузу» ва «Нексия» тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди
Тўқнашув натижасида “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва ушбу автомашина йўловчиси воқеа жойида вафот этган
Жорий йилнинг 18 февраль куни соат 06:40ларда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида ҳайдовчи О.И. бошқарувида бўлган “Исузу” русумли автобус ҳамда ушбу йўналишда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи Ф.Қ. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ф.Қ. ва ушбу автомашина йўловчиси Ф.Х. воқеа жойида вафот этишган.
Билдирилишича, йўловчилар Д.Х. ва Н.Р. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни, транспорт воситасини об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда бошқаришингизни сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026