Вазирлар Маҳкамасининг “Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш Дирекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, президентнинг Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисидаги қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси ташкил этилган.

Қуйидагилар дирекциянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:

кластер резиденти мақомини олиш учун юридик ва жисмоний шахслардан талабномаларни қабул қилишни ташкиллаштириш;

инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш, шунингдек ишлаб чиқариш майдончаларини жойлаштириш лотларини белгилаш;

кластер ҳудудида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида инвесторлар билан инвестицион шартномаларни тузиш;

бошқа юридик шахсларнинг устав фонди (устав капитали)да иштирок этиш, қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатхоналар ва филиаллар тузиш;

инновацион лойиҳаларни амалга ошириш чоғида резидентларда юзага келадиган ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда кўмаклашиш чораларини кўриш, шунингдек кластер резидентлари ва қатнашчиларининг ёзма мурожаатларини қаноатлантириш бўйича тезкор тартибда амалий кўмаклашиш;

«ягона дарча» тамойили бўйича инвестицион лойиҳаларга ҳамроҳлик қилиш, унинг доирасида инвесторнинг вазирликлар ва идоралар билан ўзаро алоқасини мувофиқлаштириш, лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида инвестор учун зарур ахборотларни тақдим этиш, зарур рухсат берувчи ҳужжатларни олишда кўмаклашиш, лойиҳани амалга ошириш учун зарур ахборот-маслаҳат хизматларини тақдим этиш ва унинг тўлиқ амалга оширилгунига қадар лойиҳага ҳамроҳлик қилиш;

кластер кўчмас мулкини оператив бошқарувга ва экспериментал-ишлаб чиқариш майдонлари, офис хоналари, конференц-заллари ва бошқа хоналар ва ҳудудларни ижарага ва субижарага кластер резидентлари, бошқа хўжалик субъектларига шартнома асосида тақдим этиш;

тендер, танлов савдолари, бошқа давлат харидларини ўтказиш ва энг яхши таклиф асосида хизматларга ҳақ тўлаш ва товарларни харид қилишни амалга ошириш;