Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 20 февраль куни рафиқалари ҳамроҳлигида Туркия президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси фаолияти билан танишди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти ва унинг рафиқаси шу куни очилган муҳташам кутубхонанинг биринчи фахрий меҳмонлари бўлди.
Ноёб китоблар кўргазмаси намойиш этилди, Эрдўған ўзбекистонлик ҳамкасбига шундай нодир асарлардан бирини совға қилди.



























