Ҳодиса «Розенмонтага» байрами («пушти душанба» - Германиядаги карнавал мавсумини ёпиб берувчи қисм) тантаналари вақтида рўй берган.

Немис нашрларининг ёзишича, маҳаллий вақт билан соат 14:30да «Mercedes» русумли автомобил тўсиқни бузиб ўтиб, одамлар устига юрган. Жароҳатланганлар орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда. Воқеа жойига қутқарувчилар ва полициячилар етиб келишган.

Воқеа жойида олинган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Полиция вакили ҳайдовчи қўлга олинганини маълум қилган. Айни вақтда ҳодиса қасддан содир этилгани эҳтимоли бўйича текширув ўтказилмоқда.

Германиядаги нашрларда воқеа гувоҳлари ҳайдовчи одамлар устига юришдан олдин атайлаб тезликни оширгани ҳақида айтишган. Полиция ҳодисанинг сабаблари бўйича олдиндан исботсиз гаплар айтишдан тийилишга чақирмоқда.

Гессен полициясининг твиттердаги саҳифасида рўй берган ҳодиса туфайли бу ҳудуддаги барча карнаваллар бекор қилинганини маълум қилган.