Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида сохта купюраларнинг муомалага киритилишининг олди олинди
Бўка туманида қалбаки 1 млн 550 минг сўмни фуқарога ўтказмоқчи бўлган шахс жиноят устида ушланди
Иллюстратив фото /KUN.UZ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Бўка туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Э.С. қалбаки 1 млн 550 минг сўмни фуқаро С.Х.га ўтказган вақтида жиноят устида ушланган.
Ушбу қалбаки купюраларни фуқаро Э.С. таниши О.О. билан олдиндан тил бириктириб, компьютер ва рангли принтердан фойдаланган ҳолда тайёрлаб келаётганлиги аниқланиб, жами 5 млн сўм бўлган 50 000 сўмлик қалбаки купюралар ва бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.С. ва О.О.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:44 / 26.02.2026
УХХ икки юқори лавозимли ҳарбийни “жиноят устида” ушлади
20:43 / 03.02.2026