Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутдаги кутубхона биноси ўз эгасига қайтариладиган бўлди
21 февраль куни Kun.uz «Ургутда Президент топшириғи билан қурилган кутубхона биноси бошқа ташкилотга бериб юборилди» сарлавҳали мақола эълон қилган эди.
Мақолада президент топшириғи билан кутубхона учун қурилган бинонинг ҳокимлик қарори билан бошқа ташкилот балансига ўтказиб юборилгани ҳақида сўз боради. Ургут туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 10 апрелда Ургут туманида таълим олаётган ёшлар ва туман аҳолисини замонавий ахборот ресурсларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Ургут шаҳри Дўстлик маҳалласи Навоий шоҳ кўчаси ёқасида жойлашган «Ургут истироҳат боғи» ҳудудидан туман ХТБга қарашли Ахборот ресурс марказига бино қуриш учун 0,34 гектар бўш ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган.
2019 йил 23 апрелда қуриб битказилган ахборот ресурс маркази биносининг давлат қабул ҳайъатининг қурилиш тугалланган бинони, иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш ва мазкур объектни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ургут туман Кенгаши балансига ўтказиш тўғрисида Ургут туман ҳокимининг қарори тасдиқланган ва ушбу қарорга мувофиқ кутубхона биноси давлат рўйхатидан ўтказилган.
2019 йил 29 июнда Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг қарорига биноан, Ургут туман ҳокимининг 2019 йил 23 апрелдаги 2111-сонли қарори тасдиқланган. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ушбу бинодан мақсадли фойдаланиш мақсадида «Ёш блогерлар», «Ёш китобхонлар» ва «Компьютер саводхонлиги», «Сардорлар мактаби» тўгаракларини ташкил этиб, фаолиятини йўлга қўйган.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ургут тумани кенгаши бугунги кунда бошқа бинога кўчириб ўтказдирилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда», – дейилади Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
08:45 / 10.06.2026
Жаҳон шаҳарлари рейтинги: аҳоли учун энг кўп кутубхона қаерда?
19:34 / 08.05.2026
Ургутдаги “ибтидоий” поликлиника тўрт ойда қандай ўзгарди?
18:37 / 02.05.2026