Спорт | 08:33 / 28.02.2020
4478
2 дақиқада ўқилади

Москванинг ЦСКА клуби КХЛнинг мунтазам чемпионати ғолиби бўлди

Фото: Антон Новодережкин/ТАСС

Москванинг ЦСКА клуби Континентал хоккей лигасининг мунтазам чемпионати якунларига кўра 1-ўринни эгаллади. Клуб чемпионат ғолибига топшириладиган Континент кубогини умумий ҳисобда 5-марта ва қаторасига иккинчи йил қўлга киритмоқда.

Армиячилар чемпионатнинг сўнгги ўйинида ўз майдонида “Сочи” клубини 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, умумий ҳисобда 94 очко жамғаришди.

Чемпионатда ғолиб бўлишга сўнгги тургача Қозоннинг “Ак Барси” ҳам даъвогарлик қилиб келган, бироқ Татаристон клуби ўз майдонида Екатеринбургнинг “Автомобилист”ига 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. “Ак Барс” 93 очко жамғариб 2-ўринни эгаллади.

ЦСКА лиганинг ғарбий конференциясида, “Ак Барс” шарқий конференциясида ғолиб бўлди.

Шунингдек, ғарбий конференцияда иштирок этган Санкт-Петербургнинг СКА клуби ҳам 93 очко тўплаб, етакчи учликка кирди. 

КХЛнинг жорий мавсуми плей-офф ўйинлари билан давом этади. Унинг натижаларига кўра Гагарин кубоги соҳиби аниқланади. 

Мавзуга оид