Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Ҳаага конференциясига қўшилиш ҳақидаги ҳужжатни маъқуллади
Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида Ҳаага конференцияси уставини ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Ҳаага конференцияси халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, 1893 йилда ташкил этилган. Ташкилотнинг асосий вазифаси аъзо давлатларга халқаро хусусий нормаларни босқичма-босқич унификация қилишга кўмаклашишдан иборат ҳисобланади. Ташкилотга бугунги кунда 82та давлат, жумладан, МДҲ давлатлари орасидан Арманистон, Озарбойжон, Беларус, Қозоғистон ва Россия Федерацияси аъзо бўлган.
“Ўзбекистоннинг Ҳаага конференцияси Кенгашига кириши орқали унинг иш дастурини белгилашда иштирок этиши, Ҳаага конференцияси томонидан кўриб чиқилаётган янги конвенциялар юзасидан музокараларда қатнашиши ва халқаро майдонда ўз манфаатларини тарғиб қилиши мумкин бўлади”, дейди сенатор Анвар Тўйчиев.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматовнинг қайд этишича, Ҳаага конференциясига аъзолик Ўзбекистонда қабул қилинаётган қонунларни халқаро қонунларга унификация қилишга ёрдам беради. Шунингдек, мамлакатнинг халқаро майдондаги имижини яхшилаш, жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги сўрови 2019 йил март ойида юборилган бўлиб, 2019 йил октябрь ойида барча аъзо давлатлар бу борадаги розилигини маълум қилган.
“Ташкилотга аъзоликнинг бир қанча фойдали жиҳатлари мавжуд. Бу оилавий ҳуқуқлар, оила бўйича қонунларни халқаро ҳуқуққа унификация қилишга ёрдам беради. Шунингдек, чет элдаги фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Яъни чет элда истиқомат қилаётган фуқароларнинг турли юридик ҳаракатларни амалга оширишида ҳуқуқий асосларнинг бўлиши имконини беради”, дея изоҳлади Илҳом Неъматов.
Ўзбекистоннинг Ҳаага конференцияси билан ҳамкорлигига масъул миллий орган сифатида Ташқи ишлар вазирлиги белгиланмоқда.
“Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Ҳаага конференцияси Уставини ратификация қилиш ҳақида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026