Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатда президент фармонини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди
Тошкент шаҳрида Сенат ялпи мажлиси давом этмоқда.
Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқдилар.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 8-моддасига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси президенти фармонларини тасдиқлаш парламент юқори палатасининг ваколатларига киради.
Мазкур Фармонда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида вазирликнинг бўлинмаларини ташкил этиш назарда тутилаётганлиги сабабли Фармон парламент аъзолари томонидан кўриб чиқилди.
Бу ҳужжат ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилганлиги ҳамда маҳалла ва оила институтини мустаҳкамлашга кўмаклашиши таъкидланди.
Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026