Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда YouTube ва бир қатор ижтимоий тармоқлар блокланди
Туркия расмийлари Twitter, Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқлари ҳамда WhatsApp мессенжери ва YouTube видеохостингига киришни чеклашди. NetBlocks ташкилоти тахминига кўра, бунга Суриянинг Идлиб вилоятига берилган авиазарбалар вақтида турк ҳарбийларининг ҳалок бўлиши ҳақида ёлғон хабарлар тарқалиши сабаб ҳисобланади.
Расмий маълумотларга кўра, 27 февралда Сурия ҳукумат кучларининг Идлибга авиазарбалар бериши оқибатида 33 турк ҳарбийси ҳалок бўлган, 30 дан кўпроғи яраланган.
Haberturk маълумотларига кўра, Turk Telekom ва бошқа провайдерлар фойдаланувчиларга Twitter, Instagram, Facebook ҳамда WhatsApp’га киришни чеклаган. Dirilis Postasi нашрининг хабар беришича, YouTube ҳам блокланган.
Халқаро ноҳукумат мониторинг ташкилоти NetBlocks’нинг маълум қилишича, турк алоқа операторлари ижтимоий тармоқларга киришни Идлибдаги сўнгги воқеалар билан боғлиқ ҳолда чекламоқда. Бунга Идлибдаги авиазарбалар вақтида ҳалок бўлган ва яраланган турк ҳарбийлари ҳақида ишончсиз маълумотлар тарқалаётгани асосий сабаб ҳисобланади.
Туркия расмийлари интернет-ресурсларга кириш чеклангани бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.
Мавзуга оид
17:32
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026