Ўзбекистон | 16:43 / 29.02.2020
12895
2 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси регламентига бош вазирга алоқадор ўзгартириш киритилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади

Фото: KUN.UZ

Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

 7-банднинг иккинчи хатбошиси “давлат бошқаруви бошқа органлари” деган сўзлардан кейин “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари” деган сўзлар билан тўлдирилади.

Яъни, бош вазир ҳукумат олдига қўйилган мақсадли вазифаларга эришилишини таъминлаш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, юзага келган келишмовчиликлар бўйича келишилган қарорлар қабул қилади.

33-бандда биринчи хатбошиси “манфаатдор вазирликлар ва идоралар” деган сўзлардан кейин “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари” деган сўзлар билан тўлдирилади.

Яъни, ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан келишилиши керак.

Қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан – ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллий давлат дастурларига оид лойиҳалар”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид