Депутатлардан бирининг Японияга сафаридан кейин Таиланд парламенти дезинфекция қилинди / AFP

Катта ва аҳолиси зич жойлашган шаҳарларда авж олиш манзараси жуда хавфлидир.

АҚШда илк ўлим ҳолати, Жанубий Корея армияни сафарбар қилган. Коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Қуйида шаҳар ҳаётини вирус таҳликасидан асрайдиган баъзи чоралар келтирилади. 

Жамоат транспорти
Жамоат транспорти вирус тарқалиши учун мукаммал муҳитдир.

Вируслар жамоат транспортининг юқори қисмидаги бўшлиқ орқали осон тарқалиши мумкин (фотода - Теҳрондаги автобус) / AFP

Вируслар ҳаво-томчи йўли билан юқади — аксириш ёки йўталиш пайтида ҳавога чиқариладиган жуда майда тупук томчилари орқали.

Бир неча изланишларга кўра, грипп мавсуми вақтида жамоат транспортидан фойдаланадиган одамлар касалликка олти марта кўпроқ чалинишади. 

Айнан шу сабабли, Жанубий Кореядан Эронга қадар кўплаб мамлакат маъмурлари жамоат транспортида — поезд, автобус ва бекатларда тозалаш ишлари олиб боришни буюрмоқда.

Папа уйдан чиқмаяпти, вирус бутун жаҳонни қамраши мумкин. Сўнгги маълумотлар

Оломон
Спорт ўйинлари каби гавжум тадбирлар юқтириш хавфини орттиради. Уларнинг кўплаб давлатларда коронавирус туфайли бекор қилиниши бошланган. 

Япония ҳукумати одамлардан тўпланмасликни сўрамоқда / AFP