Жамият | 18:30 / 02.03.2020
7629
1 дақиқада ўқилади

Давлат инспекцияси Жейновдаги шифохона иш фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди

Kun.uz сайтида «Миришкордаги шифохона яна хароб аҳволда. Давлат пуллари бесамар сарфландими?» сарлавҳаси остида эълон қилинган материалда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Жейнов Жейнов шаҳарчасида жойлашган, яқиндагина таъмирдан чиқарилган шифохона яна хароб аҳволдалиги танқид остига олинган эди.

Таҳририятга маълум қилишларича, Жейнов шаҳарчасидаги ҳолат бўйича ўрганишлар ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси топшириғи асосида шифохонанинг фаолияти ундаги камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилган.

Мавзуга оид