Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Эрдўған 5 март куни Москвада музокара ўтказади
Аввалроқ Путин ва Эрдўған юзма-юз учрашишга келишиб олгани хабар қилинганди.
Россия президенти Владимир Путин 5 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан музокара ўтказади. Бу ҳақда Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Туркия Республикаси президенти 5 март куни Москвага ишчи ташриф билан келади. Унинг президентимиз билан музокара ўтказиши режалаштирилган", - деди Песков.
Аввалроқ Путин ва Эрдўған юзма-юз учрашишга келишиб олгани хабар қилинганди.
Суриянинг Идлиб провинциясида жиддий эскалация юзага келган: пайшанба куни кечқурунги ҳаво ҳужуми оқибатида Туркия армиясининг камида 33 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Туркия томони ҳаво зарбалари “Сурия режими” ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан йўлланганини маълум қилган. Суриянинг бош иттифоқчиси Россия ҳужум нишонига тушиб қолган туркиялик ҳарбийлар «террорчилар орасида бўлгани»ни маълум қилган. Туркия буни инкор этган.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026