Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камчиликларни расмийлаштирмаслик эвазига пора талаб қилган текширувчи ушланди
Бандликка кўмаклашиш маркази инспектори 2 млн сўмни олган вақтида ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан республика прокуратураси ҳамда ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Мўйноқ тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори Ш.Б. хизмат мавқеидан фойдаланиб, тамагирлик йўли билан тери-таносил касалликлари диспансерида меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган текшириш натижасида аниқланган хато ва камчиликларни расмийлаштирмаслик ҳамда диспансер мансабдор шахсларига нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига ҳисобчи Б.Қ.дан 2,5 млн сўм пора талаб қилиб, шундан, 2 млн сўмни олган вақтида жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026