Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имом Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуаси янги лойиҳа асосида қайта барпо этилади
Имом Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш мўлжалланмоқда
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Қайд этилишича, 2020 йил 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада Имом Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини мусулмон дунёсидаги улуғ мақомига мос равишда мутлақо янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, вазирлик ва идоралар.
Шунингдек, юртимиз алломалари ҳаёти, илмий меросига бағишланган ва диний бағрикенглик мавзуларида халқаро илмий-амалий конференциялар ҳамда бошқа тадбирлар ташкил этилади. Бунда:
Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси билан ҳамкорликда Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўтказиш;
АЙСЕСКО халқаро ташкилоти томонидан Бухоро шаҳрининг 2020 йилда “Ислом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази” халқаро илмий-амалий анжуманини ўтказиш;
“Диний бағрикенглик – давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида халқаро анжуман ўтказиш;
Бухоро шаҳрида Абдухолиқ Ғиждувонийнинг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанднинг 700 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция ҳамда унинг таваллуд айёмини юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026