Жаҳон | 16:38 / 07.03.2020
11946
1 дақиқада ўқилади

Boeing 737 МAХ ҳалокати бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди

Фото: AP

Маълумотларга кўра, Boeing 737 МAХ самолётининг ҳалокатга учрашига асосий сабаб лойиҳалаш жараёнларида йўл қўйилган техник носозликлар натижасида келиб чиққан. Бироқ текширувлардаги асосий маълумотлар ҳалигача сир тутилмоқда.

“Бу каби муаммоларнинг келиб чиқиши Lion Air ва Ethiopian Airlines компанияларининг парвозларига ҳамда уларнинг савияларига жиддий путур етказди”, дейилади AҚШдаги транспорт ва инфратузилма қўмитасида ўтказилган дастлабки тергов ҳисоботида. Унда, шунингдек, Федерал авиация маъмурияти (FAA) назорати кескин танқид қилинди. Улар сертификатлаш жараёнларида МAХ`даги асосий хавфсизлик муаммоларини аниқлай олишмаган.

Федерал авиация маъмурияти ўз баёнотида якуний хулосаларга келмасдан туриб, изоҳ бера олмасликларини таъкидлашди. Бироқ FAA авиаҳалокатни текширишга жавобгар ҳисобланмайди. Чунки улар самолётларни сертификатлаштиришга масъулдир.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрда Индонезиянинг Lion Air компаниясига қарашли Boeing 737 МAХ самолёти қулаб тушиши оқибатида 189 киши ҳалок бўлган эди.

Мавзуга оид