Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасига кўра, давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI - Key Performance Indicators) жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда устав капиталида (фондида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналарда, шунингдек, уларга устав капиталининг (фондининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган корхоналарнинг тегишли бошқарув органлари йиғилишларида ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини жорий этиш масаласи кўриб чиқилишини таъминлайди ҳамда унинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторингни амалга оширади.
Белгиланишича:
давлат иштирокидаги корхоналарда кейинги йил учун бизнес-режа ва унга илова сифатида самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари ваколатли бошқарув органи томонидан ҳар йили 1 декабргача тасдиқланади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича унинг бажарилиши тўғрисида ижроия органининг ҳисоботи эшитиб борилади;
давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи раҳбарлари ва аъзоларини рағбатлантириш уларнинг фаолияти самарадорлиги муҳим кўрсаткичлари бажарилишига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади;
давлат иштирокидаги корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлиги натижалари Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаганда ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёхуд паст даражада деб эътироф этилган тақдирда рағбатлантиришга йўл қўйилмайди;
давлат иштирокидаги корхоналар, шу жумладан тижорат банклари ижроия органининг йил якунлари бўйича фаолият самарадорлиги юқори баҳоланган тақдирда уларга олинган соф фойданинг 5 фоизигача миқдорида ўрнатилган тартибда бир йўла тўланадиган бонус берилиши мумкин.
Бунда, тўланган бонус миқдори тўғрисидаги ахборот, тўлов амалга оширилган санадан икки кунлик муддатда давлат иштирокидаги корхоналар веб-сайтига жойлаштирилади.
Молия вазирлиги махсус техник топшириқ асосида етакчи халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда давлат иштирокидаги тижорат банклари бошқарув органлари самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари (KPI) ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Агентлик:

















