Иқтисодиёт | 12:32 / 07.03.2020
8919
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон иқтисодиёти коронавирус ваҳимаси ортида 9 кунда 9 триллион доллар йўқотди

Жаҳон биржалари 9 кун ичида 9 трлн доллар йўқотди. Барча фонд биржаларида акциялар қадрсизланиши кузатилмоқда.

Фото: WBAP.com

Коронавирус ваҳимаси ортида охирги 9 кун ичида жаҳон фонд биржаларида 9 трлн доллар йўқотилди. Бу ҳақда 6 март куни CNN телеканали Bank of America’га таяниб хабар берди.

Акциялар нархи нафақат АҚШ фонд биржаларида, балки Европа ва Осиёда ҳам тушиб кетган. Япониянинг таянч индекси Nikkei 225 6 март куни 2,7 фоизга, Жанубий Корея индекслари 2,2 фоизга, Ҳонгконг биржаси индекси 2,3 фоизга, Хитойнинг SHCOMP индекси 1,3 фоизга тушиб кетган. 

Европадаги фонд биржалари Европа давлатларида коронавирус жадал тарқалаётгани ҳақидаги хабарлар ортида 3-3,6 фоизга пасайган. 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид