Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти йўналишида бешта лойиҳани ишга туширди
ЕИ томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича танловлар ўтган йилнинг май-июнь ойида эълон қилинганди.
Фото: Delegation of the European Union to the Republic of Uzbekistan
Адлия вазирлиги, "Yuksalish" умуммиллий ҳаракати, шунингдек, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази кўмагида Ўзбекистонда Европа Иттифоқи томонидан инсон ҳуқуқлари ва демократияни илгари суриш, шунингдек, фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширишга старт берувчи тадбир ташкил этилди. Тадбирда грант лойиҳалари вакиллари, давлат идоралари ичидан лойиҳалар бўйича шериклар, халқаро ташкилотлар, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


ЕИ томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича танловлар ўтган йилнинг май-июнь ойида эълон қилинганди. Танлов натижасида бешта лойиҳа саралаб олинди:
1. Инновациялар, технологиялар ва стратегиялар маркази (Ўзбекистон) томонидан амалга ошириладиган "Ўзбекистонда мустақил ўқитувчилар ассоциацияси имкониятларини кенгайтириш";
2. ACTED (Франция) ташкилоти томонидан амалга ошириладиган “Ўзбекистонда хотин-қизлар имкониятларини адвокациялаш, ҳимоялаш ва кенгайтириш воситасида аёллар ҳуқуқларини илгари суриш учун фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш”;
3 "Yuksalish" умуммиллий ҳаракати (Ўзбекистон) томонидан амалга ошириладиган “Фуқаролик жамияти ва маҳаллий ҳукумат органлари ўртасидаги ҳамкорлик ва инновациялар воситасида шаффоф ва инклюзив бошқарув”;
4. "ODB BRUSSELS" (Бельгия) амалга оширадиган "Инновацион Ўзбекистон";
5. "Умумий асосларни излаш" ташкилоти (Бельгия) томонидан амалга ошириладиган “Маҳаллий даражада қарорлар қабул қилишда ёшлар иштирокини илгари суриш”.


Тадбир давомида лойиҳа ижрочилари ва шериклари молиялаш ва контракт тузишга бўлган асосий талаблар, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш давомида коммуникацион фаолият ва жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш тўғрисида маълумот олдилар.
Мавзуга оид
08:32 / 12.02.2026
ЕИ мудофаа вазирлари: Киевга ёрдам учун 90 млрд евро етарли бўлмайди
15:06 / 11.02.2026
Европарламент бошпана бериш бўйича янада қатъий қоидаларни маъқуллади
14:36 / 11.02.2026
Европарламент 2040 йилгача ЕИнинг иқлим мақсадлари ҳақидаги қонунни қабул қилди
11:17 / 10.02.2026