09:34 / 09.03.2020
2
26544

Нефть 31 фоизга арзонлашиб кетди

Brent навидаги нефть нархи ОПЕК+’га кирувчи давлатлар ўзаро келиша олмагач, 31 фоизга тушиб кетди. 

Фото: AP Photo/Hasan Jamali

Brent нархи 14 долларга арзонлашиб, 31,5 долларни ташкил қилган. Ушбу турдаги нефть нархи бундай паст қийматга 2016 йил январда, унгача эса 2004 йил баҳорида тушиб кетган.

WTI навидаги нефть 27 фоизга арзонлашиб, нархи 30,27 долларни ташкил қилган. Ушбу нефть охирги марта 30,3 долларга 2016 ва 2003 йилларда тушган.

ОПЕК+’га кирувчи давлатларнинг 6 март кунидаги музокаралари муваффақиятсиз якунланди. Томонлар битимнинг янги кўрсаткичлари ёки амалдаги келишувнинг муддатини узайтириш бўйича келиша олишмаган. Россия амалдаги шартлар сақланиб қолишини қўллаб-қувватлаган бўлса, Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришни талаб қилган. Натижада 1 апрелдан келишув иштирокчиларининг нефть қазиб олишни камайтариш бўйича мажбуриятлари бекор қилинади.

ОПЕК ва унга кирмайдиган давлатларнинг (ОПЕК+) нефть қазиб олишни камайтириш бўйича келишуви 2017 йил бошидан бери амал қилиб келганди. 2019 йил охиригача келишув 2018 йил октябрдаги ҳажмдан 1,2 млн баррел камроқ нефть қазиб олишни кўзда тутган. Жорий чорак учун эса альянс нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 1,7 млн баррелга қисқартирган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top