Ўзбекистон | 13:35 / 10.03.2020
30269
1 дақиқада ўқилади

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижасини онлайн билиш мумкин бўлди

Бунинг учун паспорт серияси ва рақами киритилиши кифоя.

Фото: PhotoXpress

Эндиликда қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича натижалардан онлайн тарзда хабардор бўлиш мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳозирда тест режимида ишлаётган https://natija.edu.uz/ тизими ёрдамида жорий йилнинг 7 февралидан 15 февралигача ариза билан мурожаат қилган фуқаролар ўз натижаларини билишлари мумкин.

Бунинг учун фуқаронинг паспорти серияси ва рақами киритилиши кифоя.

Тизимда республика тиббиёт ОТМларга ўқишни кўчириш бўйича тавсия этилган талабалар рўйхати назарда тутилмаган.

«Кейинчалик мазкур тизим фаолияти такомиллаштирилиб, Ягона давлат интерактив хизматлар портали орқали маҳаллий ва хорижий ОТМлардан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати ишга тушириш режалаштирилган», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин қўшни давлатлардан ўқишни кўчиришнинг қўшимча тартиблари белгиланган, ОТМларга берилган тақсимот маълум қилинган эди.

Мавзуга оид