Қуйида коронавирусдан керагидан ортиқча ҳайиқмаслик учун у ҳақида нималарни билиш кераклиги ҳақида эслатиб ўтилади.

Албатта, янги хавфли инфекцияни эътиборсиз қолдириш мумкин эмас — турли давлатлари расмийлари вируснинг кўпинча жуда қатъий бўлган олдини олиш чораларини кўриб тўғри қилишмоқда. 

Аммо ваҳима қўзғашнинг ҳам ҳожати йўқ. Йўриқномаларга амал қилиб, шахсий гигиена ҳақида ўйлаш яхшироқдир. 

Коронавирус нима?

Одам ва ҳайвон организмида касаллик уйғотувчи вирусларнинг катта оиласи. Бир қанча коронавируслар нафас йўлларини касаллантиради: оддий шамоллаш кўринишидан тортиб, SARS (бошқа номи, атипик пневмония)га ўхшаган оғир синдромлар келтириб чиқаради.

Янги аниқланган вирус COVID-19 (Coronavirus decease 2019) 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Вуҳан шаҳрида тарқалишни бошлаган.

Ҳаммамиз ўламизми? Йўқ

Шифокорлар Covid-19’дан ўлим даражаси оддий гриппникига қараганда юқорироқ эканлигини тан олишмоқда. Аммо аниқ рақамлар ва бошқа тафсилотларга эътибор бериш зарур.

Жонс Ҳопкинс номидаги Америка тадқиқот университети коронавирус тарқалишининг интерактив ва тезкор харитасини тузди. 

Америкаликлар томонидан тўпланган ушбу маълумотлар, хусусан, янгиликларда нисбатан камдан-кам ёзиладиган тафсилотларни эслатиб туради: вирус юқтириб олганларнинг ярмидан кўпи (66 мингдан ортиқ киши) аллақачон тузалиб кетган.

Рўйхатга олинган беморларнинг тахминан 80 фоизида касаллик енгил шаклда кечади. 

Чоршанба куни тонгги ҳолатга кўра, дунёда 121 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилди (шу жумладан, Хитойда — 81 минг), вафот этганлар сони 4 378 нафар (шу жумладан, Хитойда — 3 159). Шундай қилиб, ўлим даражаси 3,6 фоизни ташкил қилади.

Коронавирус Жанубий Америкага етиб борган. Суратда Сан-Паулу аэропорти / EPA

Вафот этганларнинг аксарияти бошқа касалликлар билан ҳам оғриган жуда кекса ёшдаги одамлардир, ёшлар учун коронавирусдан ўлиш хавфи нолга яқинлиги жуда кўп марта ёзилди.

Бундан ташқари, ўлим даражасини баҳолашда яна бир жиҳатни ҳисобга олиш керак. Шифокорларнинг таъкидлашича, баъзи беморларда касаллик шу қадар енгил шаклда кечадики, улар буни оддий шамоллаш деб ўйлашади ва шифокорга мурожаат қилишмайди. Агар ушбу беморларни аниқлаш ва санаш мумкин бўлса, унда ўлим даражаси сезиларли даражада пасайиши мумкин.