Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ўзбекнефтгаз» делегацияси Озарбойжонга ташриф буюрди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг октябрь ойида Озарбойжон Республикасига ташриф буюриб, Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев билан учрашган эди.
Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, бу борада биринчи галдаги вазифаларни белгилаб олган эдилар.
Белгиланган вазифаларни амалда бажариш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация «SOCAR» ва «НИПИ Нефтегаз SOCAR» компаниялари билан иккитомонлама манфаатли ҳамда истиқболли лойиҳалар юзасидан ҳамкорлик масалаларини ҳал қилиш мақсадида Озарбойжонда бўлиб турибди.
Ташрифнинг илк куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти делегацияси аъзолари «Азнефт» компаниясининг «Бибиэйбат» нефт ва газ қазиб олиш бошқармасида бўлишди ва у ердаги ишларни кўздан кечиришди. Шу куннинг ўзида «НИПИ Нефтегаз SOCAR» тажриба-синов базасидаги қилинаётган ишлар ҳам ўрганилди.
Истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўзаро учрашув ҳам бўлиб ўтди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ делегацияси аъзоларини Озарбойжон Республикаси давлат нефт компанияси «SOCAR»нинг Президенти Абдуллаев Ровнаг Ибрагим ўғли ва «SOCAR»нинг геология ва геофизика масалалари бўйича Вице-президент Гусейнов Баҳром Бахлул ўғли қабул қилди.
Суҳбат давомида Орол денгизи ҳудудида геология қидирув ишларини амалга ошириш, Ғарбий ва Шарқий Тошли, Шимолий Шўртан, Гармистон конларини ўзлаштириш масаласида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ делегациясининг Озарбойжондаги ташрифи давом этмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
22:20 / 08.11.2024