Франциялик мутахассислардан маҳорат дарслари ёхуд арзон ва ширин таомлар тайёрлаш сирлари
Ҳозирги даврда, Ўзбекистонда гастрономик туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда ва бу борада кенг миқёсдаги турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Гастрономик туризмни ривожлантириш учун эса соҳа мутахассислари керак. “Ипак йўли” туризм халқаро университети ҳам юқори малакали соҳа мутахассисларини тайёрлаш мақсадида, хориждан мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалий дарсларни ташкил қилмоқда.
«Ипак йўли» туризм халқаро университетида Франциянинг Париж Академияси қошидаги Жан Друан номидаги Париж мактаби ўқитувчилари Мишель Анри Артбро ва Эди Рене Фрейтаглар амалий дарсларни бошлаб юборишди. Франциялик мутахассислар талабаларга амалий дарс жараёнида, маҳсулотларга ишлов бериш, тайёрлаш ва тайёр таомни безатишнинг технологик жараёни, таомлар рецептурасига асосан ишлатиладиган маҳсулотлар меъёрини аниқлаш, керакли жиҳозлар, асбоб ва ускуналарни тайёрлаш бўйича мастер-класс ўтишди.
Франциялик мутахассислар биринчи амалиёт дарсини бошлашдан аввал талабаларга техника хавфсизлигидан инструктаж ўтказишди. Бундан ташқари, технологик лабораторияда ишлаш пайтида талабаларга доимий равишда шахсий ва ишлаб чиқариш гигиенаси қоидаларига риоя этиш лозимлигини таъкидлашди.
Франциялик мутахассислар билан талабалар рецептурага асосан ўқув картасини тўлдириш, унда берилган ҳар бир таомни тайёрлаш учун ишлатиладиган маҳсулотлар миқдори, уларга бирламчи ишлов бериш ва ярим тайёр маҳсулотларни тайёрлаш технологиялари бўйича маълумотларни ўрганишди. Ҳар бир талаба мутахассисларнингамалиёт дарсларидан кейин ишни мустақил равишда бажарди. Таомлар тайёрлаб бўлингач, бракераж ўтказилди. Талабалар безатилган таомни ва ўқув картасини франциялик мутахассисларга намойиш этишди. Бракераж пайтида биринчи ва иккинчи таомлар муайян ҳароратдан паст бўлмаган, салатлар ва совуқ ичимликлар ҳароратига эътибор берилган ҳолда тайёрланди. Бракераж пайтида тайёр таомларнинг ташқи кўриниши, безатилганлиги, ранги, маҳсулотларни кесиш шакли, кесилган бир хил маҳсулот ўлчамларининг тенглиги, консистенцияси, таъми ва хушбўйлиги аниқланди.
Совуқ таом ва газакларни тайёрлаш, сақлаш технологиялари ва уларни тарқатиш жараёнида санитария қоидаларига қатъий риоя қилиниши, уларни тайёрлашда ишлатиладиган маҳсулотлар тарқатишдан аввал иссиқ ишловдан ўтказилмаслиги, совуқ таом ва газакларни безатишда ишлатиладиган сабзавотлар, кўкатлар ҳақида маълумотлар берилди. Совуқ таом ва газакларни тарқатишда уларнинг ҳарорати, совуқ таом ва газаклар технологиясини ўзлаштириш ва безатишни ўрганиш,совуқ таом ва газакларнинг озуқавий аҳамияти, совуқ таом ва газакларни тайёрлаш учун асосий ва безатувчи маҳсулотлар, совуқ таом ва газакларни гуруҳларга бўлиниши ва тавсифи, сабзавот ва гўштли салат технологиясини амалда бажариб кўриш, дастурхонга узатишдан олдин безатиш усуллари, тайёр маҳсулотлар сифатига бўлган талаблар бўйича мастер-класслар ўтказишди.
Шу билан бирга мутахассислар қандай қилиб ресторан бизнесида мижозлар учун арзон, ҳамёнбоп ширин таомлар, салатлар ва ширинликлар тайёрлаш бўйича маслаҳатлар беришди.
«Ипак йўли» туризм халқаро университети жамоатчилик билан ишлаш бўлими
Мавзуга оид
21:46 / 25.10.2024
Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг йўқолган иккита шаҳри топилди
11:18 / 08.05.2024
"Ипак йўли" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ташкил этилди
14:55 / 24.12.2022
“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига қишки қабул бошланди
14:59 / 18.07.2022