Тошкентда кўприк қурилиши туфайли ёпиб қўйилган йўлнинг бир қисми очилди
Паркент кўчасидан Махтумқули кўчасига бўлган йўл Махтумқули кўчасининг Мирзо Улуғбек шоҳкўчасига бўлган йўналишда очилади
Тошкент шаҳрида Паркент кўчасидан Махтумқули кўчасига бўлган йўл Махтумқули кўчасининг Мирзо Улуғбек шоҳкўчасига бўлган йўналишда очилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фуқароларнинг кўп сонли илтимосларига кўра, Махтумқули кўчасида кўприк қурилиши ишларига қарамай, 12 март куни соат 8:00да Паркент кўчасидан Махтумқули кўчасига бўлган йўл Махтумқули кўчасининг Мирзо Улуғбек шоҳкўчасига бўлган йўналишда очилади.
Билдирилишича, бунда қурилиш ишлари давом этади, ҳайдовчилардан хавфсизлик чораларига риоя қилиш сўралган.
“Вужудга келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз! Тез кунда мазкур ҳудудда ишлар якунланиб, ҳаракат тўлиқ тикланади”, - дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Тошкентда яна бир кўча 10 кунга ёпилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
07:21 / 26.04.2024
Махтумқули кўчасида Lacetti ва Spark иштирокида ЙТҲ юз берди
21:49 / 19.02.2024
Туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланади
15:00 / 06.09.2023